2016 йилда Олмалиқ ТМК полиметалл тоғ-бойинтириш комплексини лойиҳа қувватига чиқаради

Дата: 20:43, 19-08-2015.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – 2015 йил охирига қадар Олмалиқ тоғ-металлургия  комбинати АЖ (ОТМК, Олмалиқ, Тошкент вилояти) Қашқадарё вилоятидаги “Хандиза” полиметалл рудалар тоғ-бойинтириш комплексини (ТБК) лойиҳа қувватига чиқаради. Бу ҳақида ОТМК матбуот хизмати хабар қилмоқда.  
“2015 йилнинг ўзида “Хандиза” руда бошқармаси лойиҳа қувватига чиқади ва йилига 650 минг тонна рудани қайта ишлайди”, - деб хабар қилди комбинат матбуот хизмати. Бунга ўтиш ишларини тезлаштириш ва тоғ транспорт ускуналарини модернизация қилиш ҳисобига эришилди.
Эслатиб ўтамизки, 2011 йил январда ОТМК “Хандиза” конида қиймати $147 млнлик ТБК фойдаланишга топширган эди. Фабриканинг лойиҳа қуввати 5 минг тоннагача мис концентрати, 20 минг тонна қўрғошин концентрати ва 60 минг тонна руҳ концентратига тенг.
Олмалиқ ТМК Ўзбекистондаги ягона мис ишлаб чиқарувчидир. ОТМК хом-ашё базаси “Калмақир” ва “Сари-Чеку” мис рудаси конлари (Тошкент вилояти), “Уч-Қулоч” қўрғошин, рух-барит кони (Жиззах вилояти) ва "Хандиза” полиметалл рудалар (Қашқадарё вилояти) конларидир. Корхона қадоқланган мис, металл рух, қўрғошин концентрати ва бошқа маҳсулотларни чиқаради. ОТМК ҳиссасига мамлакатда қазиб олинадиган кумушнинг 90% ва олтиннинг 20% тўғри келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: