2016 йилда Россия ОТМга 4 мингдан зиёд ўзбекистонликлар ўқишга кирди

Дата: 13:00, 21-12-2016.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилда Россия ОТМга 4 мингдан зиёд ўзбекистонликлар ўқишга кирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) РФ Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевга асосланган ҳолда.

“Таълим соҳасида ҳам алоқалар мустаҳкамланмоқда. Ўзбекистон талабалар сони бўйича МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди. РФда 17 мингдан зиёд ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда”, - деб таъкидлади В.Тюрденев Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, дипломат мамлакат аҳолисининг рус тилини ўрганиш, рус тилли гуруҳларда ўқишга ўсиб бораётган қизиқишини қайд этди. Шу сабабли элчихона ушбу масалага алоҳида эътибор қаратмоқда.

“2016 йилда Россия Фан ва маданият маркази билан биргаликда 100 ортиқ тадбирлар ўтказдик. Улар орасида фестиваллар, рус тили ҳафталиклари, конференция, семинар, давра суҳбатлари бўлиб, улар филолог олимлар ва рус тили ўқитувчилари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бизнинг кўмагимизда май ойида Тошкентда анъанавий “XII Виноградов ўқишлари” илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг етакчи рус тили филологлари қатнашдилар. Бу каби форум минтақада ягонадир”, - деб қўшимча қилди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: