2016 йилда Тошкендаги Ғафур Ғулом парки фотоэлектрик станциялар билан жиҳозланади

Дата: 17:01, 03-02-2016.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилда Тошкендаги Ғафур Ғулом маданият ва истироҳат боғи фотоэлектрик станциялар билан жиҳозланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Шомурод Муҳаммаджонов қўмита коллегиясининг якуний мажлисида маълум қилди, деб хабар беради ЎзТАГ.

Хабарда айтилишича, лойиҳа қўмитанинг жорий йилги тадбирлар режасига киритилган.

“Паркда жуда кўп тунги чироқлар ва аттракционлар мавжуд. Уларнинг ишлаши учун электр энергияси зарур. Ушбу фотоэлектр қурилмаларини ўрнатиш натижасида истироҳат боғи ҳудудида тунги чироқларни қуёш энергияси орқали ёритиш имконияти юзага келади”, - деб таъкидлади шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси.

Қайд этиш зарурки, ҳозирги пайтда бутун дунёда жамоат жойлари, хусусан, истироҳат боғларида муқобил қувват манбаларидан фойдаланиш амалиёти жорий этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: