2016 йилда Тошкентда қиймати $30 млнлик ЙҲҚ бузилишларини видеога қайд этиш тизими ўрнатилади

Дата: 15:04, 17-10-2014.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – 2014-2015 йилларда Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини видео ёрдамида қайд этиш тизими яратилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) жума куни Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси вакилига асосланган ҳолда.

Илк бошқичда Тошкентнинг 160 чорраҳасида видеокамералар ўрнатилади ва улар ёрдамида тезликни ошириш ва светофорниннг таъқиқловчи чироғига ўтиб кетиш ҳолатлари қайд этиб борилади. Тизим Тошкент ЙҲХБ патрул-пост хизмати машиналарида ўрнатилган ускуналар билан уланади. Ускуналар швейцариянинг АGT International компанияси томонидан етказиб берилмоқда.

Ҳозирда ўзбек томони лойиҳа доирасидаги умумқурилиш ишларини олиб бормоқда. Кейинчалик видеофиксаторлар вилоят марказларида ҳам ўрнатилиши режалаштирилган, деб аниқлаштирди республика ИИВ вакили.

Умумий қиймати $30 млнлик лойиҳани молиялаштириш ўзбек томони ҳисобига амалга оширилади.

Ўзбекистон ЙҲХБ маълумотларига кўра, республикада 3 млн. атрофида автотранспорт воситалари рўйхатга олинган. Бундан 40% Тошкентга тўғри келади. Айни пайтда автопарк йилига 25%гача ўсиб бормоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: