2016 йилда Тошкентда кўчмас мулк баҳоси сезиларли даражада пасайди

Дата: 16:22, 28-02-2017.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилда Тошкентда кўчмас мулк баҳоси сезиларли даражада пасайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) OLX эълонлар онлайн хизматига асосланган ҳолда.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, 2016 йилнинг биринчи ярим йилида Тошкентда 2 хонали квартиранинг ўртача нархи долларнинг ўртача курси ($1=3080 сўм) бўйича 92 649 480 сўмни ($30 081) ташкил қилди. Иккинчи ярим йилликда нархлар 6,1% пасайиб, 86 966 880 сўмгача ($28 236) тушди.

2016 йилнинг биринчи ярмида Тошкентда 2 хонали квартиранинг энг кам нархи июн ойида қайд этилиб, 88 399 080 сўм ёки $28 701ни, иккинчи ярмида декабрда (4 чоракда) 83 113 800 сўмни ($26 985) ташкил этди.

Икки хонали квартиралар 2016 йилнинг март ойида энг қиммат нархда сотилди ва ўртача нарх 96 918 360 сўмни ($31 467) ташкил этди.

Бугунда OLXда Тошкентдаги икки хонали квартирани эски мебели билан бирга 58 520 000 сўмдан бошлаб ($19 000) сотиб олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: