2016 йилда уч солиқ бирликда Тошкент бюджетига барча даромадларнинг ярмидан кўпини келтиради

Дата: 16:59, 08-01-2016.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Уч солиқ биргаликда Ўзбекистон пойтахти бюджетига барча даромадларнинг ярмидан кўпини: 1 трлн 803 млрд 663 млн 725 минг сўмдан 1 трлн 87 млрд 18 млн сўмини келтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Булар ободончилик ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш (472 млрд 68 млн сўм), юридик шахслар мулкларига солиқ (322 млрд 926 млн сўм) ва транспорт воситалари учун жисмоний шахсларнинг бензин, дизел ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқлардир (292 млрд 27 млн сўм).

Айни пайтда қолган солиқ, йиғим, ўтказма ва ажратмалар, бож ва жарималарнинг бари 716 млрд 645 млн 725 минг сўмни ташкил қилади.

Қўшимча қиламизки, ҳисоб-китоблар Тошкент ҳокимияти сайтидаги 2016 йилги маҳаллий бюджет параметрлари асосида қилинган. Хужжат Халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан 25 декабрда қабул қилиниб, ҳоким қарори билан 30 декабрда тасдиқланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: