2016 йилда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 52 янги хизмат тури жорий қилинди

Дата: 18:07, 24-01-2017.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2016 йилда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) 52 янги хизмат тури жорий қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ахборот хизматига асосланган ҳолда.

“Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 2016 йилда 52 турдаги янги интерактив хизмат жорий қилинган. Натижада, уларнинг умумий сони 300дан ошди. Давлат органлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субектларига 945 мингдан зиёд хизматлар кўрсатилди”, - дейилади вазирликнинг 2016 йилдаги фаолияти сарҳисобига бағишланган Ҳайъат мажлиси ҳисоботида.

Шунингдек, мажлисда ЯИДХП аксарият хизматларнинг “фойдалилик ва интерактивлилик даражаси етарли эмаслиги” айтиб ўтилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: