2016 йилда “Ўзқурилишматериаллари” олти йирик инвестлойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда

Дата: 13:35, 04-03-2016.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – 2016 йилда “Ўзқурилишматериаллари” қиймати $36 млнлик олти йирик инвестлойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“EMGSan Ceramic” корхонасида санитар-техник керамика ишлаб чиқариш бўйича қиймати $10 млнлик лойиҳа энг йирик лойиҳалардан бири бўлади. Корхона декабрда ишга туширилади. Бу ерда йилига 350 минг донагача маҳсулот чиқарилади”, - деб таъкидлашди компанияда.

Бундан ташқари, маҳаллий корхоналар италиянинг Gamma International компанияси билан бирга цемент асосида янги безак материаллари чиқаришни йўлга қўядилар, шунингдек, Қорақалпоғистонда Chief Corporate Solution британ ширкати билан бирга цемент заводини ишга туширадилар. Яна уч лойиҳа “Қизилқумцемент” ва “Қувасойцемента” заводларинимодернизация қилишга йўналтирилади.

Янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига компания ўз экспорт салоҳиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Ўтган йилда хорижга гипсокартон, оҳак, декоратив ғишт, цемент ва бошқа 40 турдаги қурилиш материаллари жўнатилди. Жорий йилда уларнинг сонини 50тага етказиш кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: