2016 йилда ўзбек чегарачилари 270 зиёд қурол ва 3 кг портловчи моддани мусодара қилдилар

Дата: 21:14, 28-04-2017.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари 270 зиёд қуролларни мусодара қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса брифингига асосланган ҳолда.

“Хусусан, ҳарбийлар 4 дона ўқотар қурол, 255 дона ов милтиғи, 12 дона пневматик қурол, 13453 дона ўқ-дори, 2 дона “Ф-1” гранатаси ва 3,6 кг портловчи моддаларни мусодара қилдилар”, - деб таъкидлашди брифингда.

Бундан ташқари, ўтган йилда давлат чегараларини бузиб ўтган 7343 киши, чегара тартибини бузган 6887 нафар, чегара қоидасини бузган 7272 киши ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибини бузган 1374 нафар шахсни, халқаро террорчилик ташкилотларига алоқадор бир киши ва қидирувда бўлган 10 шахс қўлга олинган.

Шунингдек, чегарачилар 205 кг 161 гр турли хил гиёҳванд ва 317 гр психотроп моддалар, 1,9 кг героин, 129,9 кг афюн хом ашёси, 46,1 кг кўкнори, 27 кг гашишнинг контрабандасига чек қўйдилар.

МХХ вакилларининг сўзларига кўра, чегарачилар диний экстремистик маълумотларни ўз ичига олган 696 дона китоб ва 405 дона электрон сақлаш воситаларининг мамлакатга олиб кирилишининг олдини олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: