2016 йилда Ўзбекистон 500 млн кВт/с электроэнергия тежаб қолишни режалаштирмоқда

Дата: 16:19, 27-05-2016.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон энергия сарфини камайтириш ҳисобига 500 млн кВт/с электроэнергия ва 150 млн куб. м газни тежаб қолишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фақат иқтисодиётнинг асосий тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар умумий миқёсда 250,1 миллион кВт/с электр энергияси, 3 млн куб метр табиий газ ва 20,1 Гкал иссиқлик энергиясини иқтисод қилинади”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Иқтисодиёт вазирлиги ва Жаҳон банки Гуруҳи ҳамкорликдаги “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасини бунда катта рол ўйнайди. У технология ва ускуналарни янгилаш ҳамда уларни энергия самарадорлари билан алмаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошираётган саноат корхоналарини кредитлаш механизмини кўзда тутади.

Лойиҳа доирасида 80дан ортиқ сублойиҳаларни амалга ошираётган нефть ва газ, тоғ-металлургия, кимё, қурилиш, қайта ишлаш ва электр энергия каби соҳалардаги 30дан зиёд корхона кўмак олди. Лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ҳар йили 540 млн кВт/с электр энергияси ва 252 млн куб метргача табиий газни иқтисод қилишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: