2016 йилда Ўзбекистон Адлия вазирлиги 60 атрофида амалдорни тадбиркорликка ҳалақ бергани учун жавобгарликка тортди

Дата: 15:40, 17-01-2017.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон Адлия вазирлиги тадбиркорликка ҳалақ бергани учун 40 лавозимдаги шахсни интизомий ва 19 ходимни маъмурий жавобгарликка тортди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

 “2016 йилда “ишонч телефони”га шу каби 718 мурожаат тушган бўлса, уларнинг аксарияти ҳал этилиб, тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар бартараф этилди. Мурожаатларни ўрганиш асосида турли идораларга 72 тақдимнома, судларга 325,8 миллион сўмдан ортиқ даъво аризаси киритилди”, - деб таъкидлашди Адлия вазирлиги матбуот хизматида.

Хусусан, 2 мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 

Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган йилда 34 тадбиркор фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказилганлиги, 1,4 мингдан зиёд ҳолатда текшириш ўтказиш тартиби бузилишига йўл қўйилган. Ноқонуний текширишларга асосан Наманган, Бухоро, Қашқадарё, Андижон, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида йўл қўйилган. Ноқонуний текширишларга асосан Наманган, Бухоро, Қашқадарё, Андижон, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида йўл қўйилган.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: