2016 йилда Ўзбекистон фуқаролари Россияда 925,9 минг миграция патентлари олдилар

Дата: 17:28, 13-04-2017.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон фуқаролари Россияда 925,9 минг миграция патентлари олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РФ Федераль миграция хизмати маълумотларига кўра, иккинчи ўринда 433,7 минг патент олган тожикистонликлар, учинчида украинлар (171,2 минг патент) боришмоқда.

2016 йилда хорижликларга берилган патентлар сони 2015 йилга нисбатан 16% камайди ва 1,5 млнни ташкил қилди. Бунинг сабаби иккита. Баъзи мигрантлар, масалан, украинлар патентга эмас, балки бирданига россия фуқаролигига ариза берадилар. Бундан ташқари, ЕОИИ фуқаролари бундай рухсатномаларни тўлдиришлари зарур эмас.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Россия Давлат думаси миграция қонунчилигини такомиллаштириш бўйича бир неча хужжатларни кўриб чиқмоқда. РФ ИИВ ўринбосари Игорь Зубовнинг сўзларига кўра, улардан бири РФ киришда мажбурий равишда бармоқлар изларини олиш билан боғлиқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: