2016 йилда Ўзбекистон фуқаролик жамиятини молиялаштиришга 11 млрд сўм йўналтирди

Дата: 14:57, 11-02-2016.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон давлат бюджетидан нотижорат нодавлат ташкилотларни молиялаштиришга 11 млрд сўм йўналтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йилда ННТ ва фуқаролик жамияти институтларини молиялаштиришга давлат бюджетидан 11 млрд сўм, яъни 2015 йилга нисбатан 10% ортиқ маблағ ажратилган. Шундан давлат грантлари шаклида ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга жами маблағнинг 47,5% ёки 5 млрд 230 млн сўм йўналтирилади. Бу кўрсатгич 2015 йилга нисбатан 10,1%га кўпдир”, - дейилади Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси сайтида жойлаштирилган “Фуқаролик жамияти институтлари: рағбат ва имконият янада ошади” номли мақолада.

Янгилик билан ўртоқлашиш: