2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 7,8% ташкил этади – президент

Дата: 22:36, 12-01-2016.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 7,8% ташкил этиши кутилмоқда. Ушбу прогноз давлат раҳбарининг янги йил табригида баён қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Аҳолининг жон бошига тўғри келадиган реал даромадлари 9,5%, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг миқдори турли манбалар ҳисобидан 15% ошиши кутилмоқда... 2016 йилда давлат бюджетида илму фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт тармоқларини ўзида мужассам этган ижтимоий соҳани ривожлантиришга сарфланадиган маблағлар 2015 йилда ўзлаштирилган маблағларга нисбатан анча кўпроқ бўлиб, давлат бюджети умумий харажатларининг 59,1% ташкил этади”, - дейилади табрикда.

Ҳукумат прогнозларига кўра, 2016 йилда “...барча молиявий манбалар ҳисобидан иқтисодиётимизга $17,31 млрд миқдоридаги капитал қўйилмалар йўналтирилиб, уларнинг 23,5% чет эл инвестициялари ташкил этади. Бу эса, энг аввало, хорижий капиталнинг ўсиб бораётган иқтисодиётимизга ишончидан дарак беради”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: