2016 йилда Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси 2,5 млндан зиёд йўловчилар ташиди

Дата: 21:44, 30-01-2017.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2,5 млндан зиёд йўловчилар ташиди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2016 йилда авиакомпания самолётлари билан 2 млн 500 минг йўловчи ташилди ва 43 минг тонна юк ташилди”, - дейилади Ш.Мирзиёевнинг МАК 25 йиллиги муносабати билан табригида.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, миллий авиакомпания дунёнинг 20 ортиқ мамлакатларига учишларни амалга оширмоқда.

“Ҳозирги вақтда замонавий ҳаво кемалари, хусусан, Боинг-787 (Dreamliner) самолётлари билан таъминланган Миллий авиакомпания (...) 20дан ортиқ давлатга парвозларни амалга оширмоқда”, - дейилади табрикда.

Олдин хабар берилгани каби, Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси жамоасини фахрий ёрлиқ билан мукофотлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: