2016 йилда Ўзбекистон пойтахти бюджетининг ҳар 10 сўмидан 8 сўми ижтимоий маданий тадбирларга йўналтирилади

Дата: 17:21, 08-01-2016.

Тошкент. 8 январ.ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон пойтахти бюджетининг ҳар 10 сўмидан 8 сўми, яъни 1 трлн 803 млрд 663 млн 725 минг сўмдан 1 трлн 408 млрд сўми ижтимоий маданий тадбирларга йўналтирилади. Бу эса барча харажатларнинг 78,06% ташкил қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Тошкент ҳокимияти сайтидаги 2016 йилги маҳаллий бюджет параметрларида маълум қилинган. Хужжат Халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан 2016 йил 25 декабрда қабул қилиниб, ҳоким қарори билан 30 декабрда тасдиқланган.

Хусусан, маънавиятга 741 млрд 196 млн сўм, соғлиқни сақлаш ва жисмоний тарбияга 459 млрд 824 млн сўм, кадрлар тайёрлашга 168 млрд 694 млн сўм, маданият ва фанга 21 млрд 825 млн сўм, ижтимоий таъминотга 17 млрд 342 млн сўм сарфланади.

$1 = 2816,47 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: