2016 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” ривожланишга $692 млн йўналтиради

Дата: 17:32, 15-01-2016.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” компанияни ривожланишга 2015 йилдагига нисбатан 10% зиёд маблағ йўналтиради. Бу ҳақида REGNUM АА компания вакили маълум қилди.

“Ривожланишга сарфланадиган маблағларнинг умумий миқдори $692 млнни ташкил қилади”, - деди агентлик суҳбатдоши.

Бундан $378,4 млн компаниянинг ўз маблағи, $52,3 млни Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағи, $262,1 млни – хорижий кредитлар бўлади.

Хусусан, компания Қамчиқ довони орқали “Ангрен-Поп” янги электрлаштирилган линиясини қуришни якунлайди. Ушбу йўл мамлакатни Фарғона водийси билан боғлайди. Шунингдек, мамлакат жанубидаги “Мароқанд-Қарши” линиясини электрлаштиришни тугаллайди, умумий узунлиги 882 километрлик яна уч темир йўл учиасткасини электрификация қилишни давом эттиради.

Бундан ташқари, темир йўлларини тиклаш, юк вагонларини янгилаш, янги юк ва йўловчи вагонларини қуриш ишлари давом эттирилади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон темир йўлларининг умумий узунлиги 4,1 минг километрга тенг. Мамлакат ичидаги юк ташувларининг 60% республика темир йўлларига тўғри келади. Экспорт ва импорт юк ташувлари умумий ҳажмининг 80% ҳам ушбу транспорт ҳиссасига тўғри келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: