2016 йилда Ўзбекистон темир йўлларнинг ягона тармоғини яратади – эксперт

Дата: 14:57, 19-11-2014.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон темир йўлларнинг ягона тармоғини яратади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қирғизистон Савдо-саноат палатаси Саноат сиёсати, экспортга кўмаклашиш, инфраструктура ва логистикани ривожлантириш Қўмитаси раиси Кубат Раҳимовнинг REGNUM ахборот агентлигига берган интервьюсига асосланган ҳолда.

“Вазият шундайки, ҳозирда Ўзбекистон Қамчиқ довони остидан тоннел қазимоқда ва 2016 йилда “Ангрен-Поп” линияси ишга тушади (темир йўл “Қамчиқ” довонидан ўтиб, Форғона водийсини Ўзбекистоннинг қолган қисми билан боғлайди). Ва ушбу вақтдан бошлаб Ўзбекистоннинг темир йўллари ягона тармоққа айланади”, – деди эксперт.

Янгилик билан ўртоқлашиш: