2016 йилда Ўзбекистон ҳукумати ЯИМ 7,8% даражасида ўсишини тахмин қилмоқда
Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ - 2016 йилда Ўзбекистон ҳукумати ЯИМ 7,8% даражасида ўсишини тахмин қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу прогноз Олий Мажлиснинг 2016 йилги давлат бюджетини кўриб чиққан бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича қўмитаси йиғилишида маълум қилинди.
“Келгуси йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилишида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланган ялпи ички маҳсулотнинг 7,8%, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,2%, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,1%, капитал қўйилмалар ҳажми 9,6% ўсиши назарда тутилганлиги ҳамда мазкур кўрсаткичларнинг якунланаётган 2015 йилда ҳам юқори суръатларда ўсиши кутилаётганлиги асос қилиб олинган”, - дейилади Олий Мажлис матбуот хизмати хабарида.


