2016 йилда Ўзбекистон йўллар қуриш ва реконструкция қилишга 1,8 трлн сўм йўналтиришни режалаштирмоқда

Дата: 13:26, 01-12-2015.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон йўллар қуриш ва реконструкция қилишга 1,8 трлн сўм йўналтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маблағларнинг асосий қисми – 1,3 трлн сўми Республика йўл жамғармаси томонидан ажратилади. Яна $178 млн халқаро молия институтларидан олинади. Бу орқали 512,9 километр автомобил магистралларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилмоқда, бундан 443,9 кмри асфальтобетон қопламали ва 69 кмри цементобетон қопламали”, - деб таъкидлашдиРеспублика йўл жамғармасида.

Бундан ташқари, Жаҳон банкининг $200 млн маблағи ҳисобига кейини уч йилда Тошкент, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида маҳаллий аҳамиятдаги 376 км автомобил йўллари таъмирланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: