2016 йилда Ўзбекистон йўлларни қуриш ва реконструкция қилишга 1,3 трлн сўм йўналтиради

Дата: 09:48, 16-03-2016.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон 512,9 км автомобиль йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошиш ва бунга 1,3 трлн сўм йўналтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йўл қурувчилар Қарши шаҳрининг янги айланма йўли, “Қарши-Тошгузар-Қумкўрғон” темир йўли кесимидаги йўл ўтказгични барпо этиш, Тошкент айланма йўли реконструкция қилиш, Чирчиқ дарёсидан янги кўприкни қуриш ишларини бошладилар. Яна 2016 йилда Ўзбекистон миллий автомагистрали ва умум фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 6 йўл ўтказгич ва 10 янги кўприклар қурилади”, - деб таъкидлашди “Ўзавтойул” компаниясида.

Эслатиб тамизки, ўтган йилда “Ўзавтойул” АК корхона ва ташкилотлари томонидан йўл қуриш ва уни таъмирлаш бўйича ишлар доирасида 1,4 трлн сўм ўзлаштирилди, бу эса 2014 йилдагига қараганда 36% кўпдир. Шунингдек, Ўзбекистон миллий автомагистралига кирувчи 1 минг погон метр йўл ўтказгич ва кўприклар барпо этилиб, реконструкция қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: