2016 йилда Ўзбекистонда 1,6 млн тоннадан зиёд узум етиштириш режалаштирилмоқда

Дата: 16:21, 25-05-2016.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Жорий йилда Ўзбекистонда 1,6 млн тоннадан зиёд узум етиштириш режалаштирилмоқда, бу эса ўтган йилдаги кўрсаткичдан 25,7% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугунги кунга келиб мамлакатда 143 минг гектардан ортиқ узумзорлар барпо этилган. Айни пайтда кейинги уч йилда қишлоқ хўжалик корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан 23,5 минг гектар янги узумзорлар яратилди, 17,4 гектардаги эски, самарасиз узумзорлар қайта тикланди”, - деб таъкидлашди “Ўзвиносаноатхолдинг”да.

Холдинг компаниясидан аниқлаштиришларича, узумларни харид қилиш ва экспортга жўнатишнинг ягона тизимини барпо этиш мақсадларида жорий йилда Ўзбекистонда 42 ихтисослашган агрофирмалар ташкил қилинди. Ҳозирда улар фермерларга уруғлар ва минерал ўғитлар етказиб бериш билан биргаликда ички ва ташқи бозорларга узум етказиб бериш бўйича шартномалар тузмоқдалар. Жумладан, агрофирмалар маҳсулот етиштирувчи шахслар билан 324 минг тонна узум ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб беришга доир 5995 шартномалар имзоладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: