2016 йилда Ўзбекистонда ҳар 12-абитуриент ОТМга кириш имкониятига эга бўлади

Дата: 14:54, 22-06-2016.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2016 йилда мамлакат ОТМга хужжат топшираётган абитуриентлар сони тахминан 20%: 2015 йилдаги 600 мингдан 2016-йилда 700 минггача ошишини кутмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кейинги 5 йилда мамлакат ОТМга хужжат топшираётганлар сони ўсиши йилига ўртача 10-15% ташкил қилди. Агар ўтган йили 600 минг абитуриент бўлган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 540 мингга тенг бўлган эди. Бу йили эса абитуриентлар сони камида яна 100 мингга кўпайиши кутилмоқда”, - деб таъкидлашди Олий таълим вазирлигида.

Эслатиб ўтамизки, 2016-2017 ўқув йилида 57907 талаба бакалавриатга қабул қилинади. Булардан 19120 киши бюджетга, 38787 киши тўлов-шартнома асосида ўқийди. Шунингдек, 5 минг магистрантлар ҳам ўқишга қабул қилинади. Булардан 1548 киши бюджет ҳисобида, 3452 киши шартнома асосида ўқийди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: