2016 йилда Ўзбекистонда бюджет камомади 2,2 трлн сўм даражасида бўлиши кутилмоқда
Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ - 2016 йилда Ўзбекистонда бюджет камомади 2,2 трлн сўм даражасида бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу прогноз Олий Мажлиснинг 2016 йилги давлат бюджетини кўриб чиққан бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича қўмитаси йиғилишида маълум қилинди.
“2016 йилда солиқ ва бюджет сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида Давлат бюджети даромадлари 40,5 триллион сўмни, харажатлари 42,7 триллион сўмни ва Давлат бюджети тақчиллиги 2.2 триллион сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,0 фоизни ташкил этиши кўзда тутилмоқда”, - деб хабар қилади қонунчилик палатаси матбуот хизмати.


