2016 йилда Ўзбекистонда иш ҳақлари 15% ўсади

Дата: 11:08, 04-01-2016.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда иш ҳақлари, пенсия, стипендиялар ва пособиялар 15% ўсади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг янги йил табригига ассоланган ҳолда.

Ўзининг анъанавий янги йил табригида Ислом Каримов жорий йилда мамлакат қатор тўсиқ ва муаммоларни енгиб ўтиши зарурлиги, улар орасида глобал молиявий-иқтисодий инқироз давом этаётгани, дунё бозорларида вазият ноаниқ бўлиб қолаётгани, терроризм ва экстремизм балоси тобора борлигини таъкидлади.

“Бундай вазиятга қарамасдан, бизнинг прогноз ва ҳисоб-китобимиз шуни кўрсатадики, кириб келаётган 2016 йилда иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатлари 7,8 фоизга, аҳолининг жон бошига тўғри келадиган реал даромадлари 9,5 фоизга, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг миқдори турли манбалар ҳисобидан 15 фоизга ошиши кутилмоқда”, - деб таъкидлади Ислом Каримов.

Унинг сўзларига кўра, 2016 йилда давлат бюджетида илму-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт тармоқларини ўзида мужассам этган ижтимоий соҳани ривожлантиришга сарфланадиган маблағлар 2015 йилда ўзлаштирилган маблағларга нисбатан анча кўпроқ бўлиб, давлат бюджети умумий харажатларининг 59,1% ташкил этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: