2016 йилда Ўзбекистонда намунали лойиҳалар бўйича 13 мингдан зиёд уйлар қуриш режалаштирилмоқда

Дата: 09:58, 15-02-2016.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида намунали лойиҳалар бўйича 13 мингдан зиёд уйлар қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Уларни зарур инфраструктура билан таъминлаш учун узунлиги 296,3 километрлик электр ва 307,5 километр газ таъминоти тармоқларини қуриш кўзда тутилган. Шунингдек, қишлоқ жойларда 1,3 минг километрдан ортиқ, жумладан, замонавий қишлоқ массивларида 300,5 километрлик ичимлик суви тармоғини барпо этиш ҳисобидан аҳоли пунктларини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ишлари давом эттирилади”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Эслатиб ўтамизки, қишлоқ жойларида намунали лойиҳалар бўйича турар жойлар барпо этиш лойиҳаси 2008 йилда бошланган. Ўтган вақт давомида 50 мингдан ортиқ уйлар барпо этилди. Уларни қуриш ишлари Осиё тараққиёт банки, Ислом ривожланиш банки, «Қишлоқ қурилиш банк» кредитлари ва республика бюджети ҳисобига молиялаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: