2016 йилда Ўзбекистонда ННТ давлат бюджетидан қўллаб-қувватлашга 11 млрд сўм ажратилди

Дата: 22:32, 23-01-2017.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда ННТ давлат бюджетидан қўллаб-қувватлашга 11 млрд сўм ажратилди, бу эса 2005 йил билан солиштирганда 5 мартага кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маблағлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ажратилган.

“2016 йилда 82 йўналиш бўйича давлат грантларини ажратиш учун 7 конкурс ўтказилган. Уларда 1,264 ННТ, ОАВ ва бошқа фуқаролик институтларининг 1,428 лойиҳаси иштирок этди. Булардан танлов асосида 254 ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа 6 млрд 222,9 млн сўмга қўллаб-қувватланди”, - дейилади Фонднинг Олий Мажлиси ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси йиғилиши материалларида.

Таъкидланишича, 2016 йилда иштирокчилар ва лойиҳалар сони 2015 йилга нисбатан 1,2 мартага ошган. Кейинги 5 йилда ушбу кўрсаткич 1,2 мартага кўпайган.

Грантлар лойиҳаларини амалга ошириш доирасида 4,3 минг тадбир ўтказилган, унда 170 минг атрофида киши қатнашган. 220 ўқув курслари ўтказилган, 55 марказ яратилиб, 4 млндан ортиқ тарқатма материаллар тайёрланган.

ННТ фаолиятини қувватлаш учун 3 млрд 470 млн сўм давлат субсидиялари берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: