2016 йилда Ўзбекистонда пластик карталар орқали тўловларнинг энг юқори даражаси қайд этилди
Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда пластик карталар орқали тўловларнинг энг юқори даражаси қайд этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумот “UZCARD” банклараро тўлов тизимининг ҳисоботида мавжуд.
Ягона Умумреспублика процессинг маркази мониторинги таҳлили натижаларига мувофиқ, 2016 йилда пластик карталар орқали тўловлар тезкор равишда кўпайган. Хусусан, пластик карталар орқали транзакцияларнинг ялпи сони 1018,0 млн донани ташкил қилиб, 2015 йилга (561,8 млн дона) нисбатан 81% кўпайган.
2016 йилда транзакцияларнинг ялпи суммаси 53,3 трлн сўмни ташкил қилиб, ўтган йилдагига (30,7 трлн сўм) солиштирганда 74% кўпайган.