2016 йилда “Ўзбекнефтегаз” қиймати $624 млнлик лойиҳаларни якунлашни режалаштирмоқда

Дата: 22:16, 15-01-2016.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда “Ўзбекнефтегаз” МХК қиймати $624 млнлик лойиҳаларни якунлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу 2016 йилги Инвестиция дастурида кўзда тутилган.

Хужжат билан 9 лойиҳа тасдиқланган бўлиб, улар мавжуд конларни модернизациялаш ва янгиларини ўзлаштиришга йўналтирилган. Холдинг йилнинг иккинчи ярмида Қашқадарё вилоятида қиймати $294 млнлик лойиҳаларни якунлайди.

Шунингдек, ушбу муддатда автотранспорт учун газобаллон ускуналар ўрнатиш тармоғини қуриш режалаштирилган.

2016 йил ноябрда Мубарак газни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш бўйича $264,4 млнлик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Режага кўра, бу ерда йилига 6 млрд кубометр газни тозалаш бўйича учта блок қуриш кўзда тутилмоқда.

ОАВ маълумотларига кўра, “Ўзбекнефтегаз” МХК қувватлари йилига 70 млрд кубометр атрофида табиий газва 8 млн тонна суюқ углеводородлар қазиб олишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: