2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонга янги хужатлар билан кирадилар

Дата: 17:18, 12-01-2015.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларига Қозоғистонга кириш биометрик паспорт ва 16 ёшгача бўлган болалар учун шахсни тасдиқловчи хужжат зарур бўлади. Бу ҳақида “Казахстанская правда” газетаси хабар қилди.

“Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистонда ва Қозоғистон фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш тартибига доир келишув ратифиция қилинмоқда. Биз томондан хужжатлар рўйхати ўзгаргани йўқ, ўзбек томонидан янги дипломатик биометрик паспорт ва миллий биометрик паспорт, шунингдек, 16 ёшга тўлмаганлар учун гувоҳномалар жорий этилди”, - деди ҚР ИИВ Миграцион полиция департаменти бошқармаси бошлиғи Серик Саинов.

Айни пайтда Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистонга кириши учун эски хужжатлар 2015 йил охирига қадар амалда бўлишини таъкидлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: