2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон маиший электроускуналарнинг мажбурий энергомаркировкасини жорий қилади

Дата: 14:41, 13-04-2015.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – 2016 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда энергомаркировкаси бўлмаган маиший электроускуналар импортини бутунлай тўхтатади, дея хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

2016 йилдан бошлаб Ўзбекистонда маиший электроускуналарнинг техник хужжатлари ва ёрлиқларида уларнинг энергия самарадорлигига оид маълумотлар бўлиши тартиби жорий этилади, дейилади ҳукуматнинг бунга доир қарорида. Ушбу қарор душанба куни республика матбуотида эълон қилинган.

Хужжатга мувофиқ, юқоридаги тартиб жорий этиладиган қурилмалар рўйхатига музлатгичлар, кир ювиш машиналари, кондиционерлар, электроплиталар, идиш-товоқ ювиш машиналари, СВЧ-печкалар, телевизор, электрик сув қизитгичлар, электр иситиш ускуна ва лампалари кирган. Дунёдаги тартибга кўра, маиший электр ускуналарнинг энергия самарадорлиги “A”дан (юқори самарали) “G”гача бўлган белгилар (камсамарали) орқали белгиланади.

Қарорга кўра, “G” белгили маиший электр ускуналарни олиб кириш ва сотиш 2017 йил 1 январдан, “F” белгилисини олиб кириш ва сотиш 2018 йил 1 январдан, “E” белгилисини олиб кириш ва сотиш 2019 йил 1 январдан таъқиқланади.

“Ўзэлтехсаноат” АК мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда мамлакатнинг 31-миллион аҳолисидаги ҳар 100 оилага 132 телевизор, 99 музлатгич, 18,5 кир ювиш машинаси,7,2 компьютер, 37 чангютгич тўғри келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: