2016 йилдан Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти учун ер участкасини конкурсда ютиб олиш зарур бўлади

Дата: 18:03, 12-10-2015.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ - 2016 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти учун 1 гектаргача бўлган ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга конкурс асосида тақдим этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳукуматнинг янги қарорига мувофиқ, бу тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитлар яратади. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура-қурилиш қўмитасининг давлат архитектура назорати ҳудудий инспекциялари томонидан хабар бериш тартибини жорий этиш йўли билан қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномалар бериш механизмини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Айни пайтда янги меъёрлар кичик саноат ҳудудлари, махсус саноат ҳудудлари ҳудудларига, Ўзбек миллий автомагистрали бўйидаги йўл инфраструктураси ва сервис объектлари ҳудудларидаги ер участкаларига таалуқли бўлмайди. Бундан ташқари, янги қонун президент ва ҳукумат қрорлари билан кўзда тутилган, юридик ва жисмоний шахсларга жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олинаётган ерлар ўрнига берилган ерларга, аҳоли пункларидан ташқаридаги қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун бўмаган, икки ва ундан ортиқ шаҳар ва вилоят ҳудудларида жойлашган ер участкаларига таалуқли эмас. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: