2016 йилга бориб Ўзбекистон шакар импортини 12 марта қисқартириб, 30 минг тоннага туширади
Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – 2016 йилга бориб Ўзбекистон шакар импортини 12 марта қисқартириб, 350 минг тоннадан 30 минг тоннага тушириш ниятида, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлги (КазТАГ) “Пищепром” ассоциацияси вакилига асосланган ҳолда.
2015 йил охирига қадар ички бозор эҳтиёжлари тўлиқ янги қайта ишлаш қувватларининг ишга туширилиши ҳисобига қондирилади”, - деди агентлик манбаси жума куни. Унинг сўзларига кўра, июлда Тошкент вилоятида янги шакар заводи қурилади.
2012 йилнинг майида Сингапурнинг Welton International, Kito Investment ва Австриянинг SЕID Handelsgesellschaft m.b. H компаниялари “Ангрен” МСХда “Ангрен Шакар” ХК ОАЖни ташкил қилдилар. Унинг қуввати кунига 1 минг тонна шакарқамишни қайта ишлашга етади. Қиймати $110 млн бўлган лойиҳа таъсисчиларнинг тўғридан-тўғри сармоялари ва қарзлар ҳисобига барпо этилмоқда.
Кўрсатилган уч компания “Хоразм-шакар” ХК ОАЖнинг ҳам таъсисчилари ҳисобланадилар. Ҳозирда унинг технологик қуввати кунига 1 минг тонна шакар ишлаб чиқаришга етади. Статистикага кўра, Ўзбекистоннинг шакарга бўлган йиллик эҳтиёжи йилига 750 минг тоннани ташкил қилади. Бундан 350 минги жаҳон бозоридан харид қилинади. 2013 йилда “Хоразм-шакар” ишлаб чиқаришни 10,3% ошириб, 356,5 минг тоннага етказди.


