2016 йилга келиб Қашқадарё вилоятида саноат маҳсулоти ҳажми салкам чоракка ўсиши керак

Дата: 16:41, 28-04-2014.

Тошкент. 28 апрель. ЎзТАГ – 2016 йилга келиб Қашқадарё вилоятида саноат маҳулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2012 йилдагига қараганда 24,7% ўсиши керак. Ушбу динамика 2013-2016 йилларда Қашқадарё вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурига киритилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Правда Востока” газетасининг ёзишига кўра, дастурга умумий қиймати $2,098 млрдлик 555 лойиҳа киритилган. Улар амалга оширилгач, вилоятда 13 мингдан ошиқ янги иш ўринлари яратилади. Прогнозларга кўра, саноат озиқ-овқат истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш камида 1,6 марта, ноозиқ-овқат маҳсулотлари чиқариш эса 1,78 мартага, қурилиш моллари чиқариш 1,8 мартага, ишлаб чиқариш техникасига алоқадор саноат маҳсулотлари чиқариш эса 2,9 мартага кўпаяди.
2014 йилнинг биринчи чорагида саноатчилар умумий қиймати $8,5 млрдлик 59 лойиҳани амалга оширдилар. Бу орқали 867 янги иш ўрни яратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: