2016 йилнинг 5 ойида “Агробанк” АТБ Ўзбекистон қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига 427 млрд сўм ажратди

Дата: 10:38, 05-07-2016.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 5 ойида “Агробанк” АТБ Ўзбекистон қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига 427 млрд сўм ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкдан хабар қилишларича, бундан чорвачилик соҳасидаги фаолиятни ташкил қилишга 95 млрд сўм, паррандачиликка 10 млрд сўм, балиқчиликка 8 млрд сўм, асаларичиликка 3 млрд сўм, боғлар яратишга 8 млрд сўм, мева ва сабзовотлар етиштиришга 638 млн сўм, иссиқхоналар қуришга 24 млрд сўм йўналтирилган.

Маълумот ўрнида, ушбу ишлар мамлакат президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, аграр тармоқни кўллаб қувватлаш банк фаолиятининг стратегик мақсадидир.

2016 йилнинг 1 июлига келиб “Агробанк” АТБнинг ялпи капитали 526,7 млрд сўмни, низом капитали – 367,6 млрд сўмни ташкил қилди. Банкнинг берган кредитлари миқдори 3 трлн 598,1 млрд сўмга етади.

$1 = 2943,46 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: