2016 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон 857 минг тонна мева-савбзовот маҳсулотларини экспорт қилиш ниятида

Дата: 12:25, 25-08-2016.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг иккинчи ярмида “Ўзагроэкспорт” ихтисослашган ташқи савдо компанияси 857 минг тонна янги ва қайта ишланган мева-сабзовот маҳсулотларини экспорт қилиш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу маҳсулотларнинг умумий қиймати $718 млндан ошади. Бугунги кунга келиб яқин 4 йилга мўлжалланган жами қиймати $2 млрдлик 270 узоқ муддатли шартномалар имзоланган. Экспорт қилинаётган мева-сабзовот маҳсулотлари 2,4 млн тоннани ташкил қилади. Уларнинг 30 мамлакатлар компаниялари сотиб олмоқда. Улар орасида Россия, АҚШ, Хитой, Англия, Германия, БАА, Япония, Ҳиндистон, Туркия ва бошқа давлатлар ширкатлари бор”, - деб таъкидлашди “Ўзагроэкспорт”да.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда мевасабзовот маҳсулотларини етиштириш ҳажми 6,7% ошиб, 12,6 млн тоннага, полиз маҳсулотлари 1,8 млн тоннага (5,9% ўсиш), узум етиштириш 1,56 млн тоннага (11,4% ўсиш) етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: