2017-2019 йилларда ОТБ Ўзбекистонга $2,1 млрд кредит маблағлари бериш ниятида

Дата: 14:15, 15-02-2017.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – 2017-2019 йилларда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга $2,1 млрд кредит маблағлари бериш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар ОТБ сайтида эълон қилинган расмий маълумотлардан олинган.

“Кредит маблағларининг асосий ҳажми ($1,1 млрд) мамлакат энергетика тармоғини модернизация қилишга, биринчи навбатда, электр узатиш линиялари, шунингдек, иссиқлик ва гидроэлектростанцияларини реконструкция қилишга йўналтирилади”, - дейилади материалларда.

Эслатиб ўтамизки, 1995 йилдан бери ОТБ Ўзбекистонга $5,1 млрд кредитлар берган бўлиб, улар қишлоқ хўжалиги, таълим, энергетика тармоғини модернизациялаш ва транспорт инфраструктурасига йўналтирилган. Бундан ташқари, $65 млн техник кўмак мақсаддларига грантлар шаклида берилган.

Бундан олдинроқ ОТБ матбуот хизмати Ўзбекистон жанубида қуввати 100 МВтлик қуёш электростанцияси қуришга $100 млн ажратишга қарор қилгани ҳақида хабар қилган эди.

Кеча биз Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаев ва ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича департаменти директори Хонг Вейларнинг учрашувида март бошида ОТБ раисининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида келишиб олингани ҳақида маълумот берган эдик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: