2017-2019 йилларда Тошкентда метрополитеннинг Юнусобод линияси узайтирилади

Дата: 14:25, 05-01-2017.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – 2017-2019 йилларда Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси иккинчи босқичини якунлаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Молия вазирлигига асосланган ҳолда.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар хокимияти ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ лойиҳани амалга оширишга масъул ҳисобланади. Бўлажак объектларининг баҳоси қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда 2016 йил 1 октябр ҳолатига кўра 6,91 млрд. сўмни ташкил қилади.

Олдин хабар берилгани каби, лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳукумат барча лойиҳа иштирокчиларини 2020 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус транспорт воситалари, йўл-қурилиш техникалари, машина, механизмлар, жиҳозлар, хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, технологик хужжатлар, ускуналар, шу жумладан, пудратчи қурилиш ташкилотларини таъминлаш учун махсус йўл-қурилиш техникалари ва жиҳозларни харид қилишда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: