2017-2021 йилларда НТМКда 16 йирик лойиҳа амалга оширилади

Дата: 17:09, 27-12-2016.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Ўзбeкистон Рeспубликаси прeзидeнти Шавкат Мирзиёев Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасига ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Хабар берилишича, Ш.Мирзиёев комбинатда сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ишлар, иқтисодий кўрсаткичлар ва истиқболдаги режалар билан танишди.

“Навоий кон-металлургия” комбинати мамлакатимиздаги энг йирик саноат корхоналаридан бири ҳисобланади. Корхонада 2017-2021-йилларда 16 янги йирик лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Давлатимиз раҳбари мазкур лойиҳаларни ўз вақтида ва юқори сифат даражасида амалга ошириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича зарур кўрсатмалар берди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 25-дeкабр куни Ш.Мирзиёев Навоий вилоятидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: