2017 йил бошида футбол бўйича Ўзбекистон термаси Грузия ва Арманистон термаларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Дата: 17:12, 07-12-2016.

Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – 2017 йил бошида футбол бўйича Ўзбекистон термаси Грузия ва Арманистон термаларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

 “Грузия билан учрашув Бирлашган Араб Амирликларида 23 январда бўлиб ўтади. Бу ерда ўзбек термаси Россияда ўтказиладиган 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўйинларига тайёргарлик бўйича ўқув машқ йиғинини ўтказади”, - деб таъкидлашди Футбол федерациясида.

Бундан ташқари, 12 февралда ўзбекистонликлар турк Анталиясида Арманистон термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бугунги кунда футбол бўйича Ўзбекистон термаси ЖЧ-2018нинг саралаш гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди. Бу эса биринчиликка чиқиш имконини бермайди.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: