2017 йил бошидан бошлаб Ўзбекистонда бизнесни режадан ташқари барча текширишлар бекор қилинади

Дата: 07:27, 07-10-2016.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ –  2017 йил бошидан бошлаб Ўзбекистонда бизнесни режадан ташқари ва муқобил барча текширишлар бекор қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.

Фармонда таъкидланишича, “...2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинади, юридик шахсларнинг тугатилаётганида, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар бундан мустасно”.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари ҳам бекор қилиниши белгиланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: