2017 йил охирига қадар ўзбек банклари имтиёзли ипотекага 1,6 трлн сўм ажратади

Дата: 17:30, 16-08-2017.

Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – 2017 йил охирига қадар ўзбек банклари аҳолига намунали уйларни сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредитларига 1,6 трлн сўм ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Молиялаштиришнинг аоссий қисми “Қишлоқ қурилиш банк” ҳисобига тўғри келади. Банк томонидан 6985 уйни қуриш учун 796 млрд сўм ажратилади. Ҳозирда банк томонидан 4743 та уй-жойларнинг қурилиши учун “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси ҳисобига жами 544,2 млрд сўм ўтказиб берди, бундан 154,6 млрд сўми аҳолининг ўз маблағлари ва 389,6 млрд сўми имтиёзли ипотека кредити маблағлари ҳисобига тўғри келади”, - деб таъкидлашди “Қишлоқ қурилиш банк”да.

Жорий йилда намунавий лойиҳалар бўйича 15 минг атрофида уйлар қурилиши режалаштирилган. Ушбу дастурни амлага оширишда “Қишлоқ қурилиш банк”, Ташқи иқтсодий фаолият миллий банки, “Ипотека банк” АТИБ, “Халқ банки” АБ, “Асака банк” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ иштирок этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: