2017 йил охирига қадар Ўзбекистон биогаз ишлаб чиқаришни 2,2 бараварга кўпайтиради

Дата: 18:23, 01-12-2015.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – 2017 йил охирига қадар Ўзбекистон биогаз ишлаб чиқаришни 2,2 бараварга – 5 млрд кубометргача кўпайтиради. Бу ҳақида REGNUM АА Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги вакили маълум қилди.

Республика ҳукумати мамлакат ҳудудларида биогаз қурилмаларини қуришни рағбатлантириш ҳақида қарор қабул қилди, лойиҳа Глобал экологик фонднинг (ГЭФ) $12,7 млнлик гранти ҳисобига молиялаштирилади.

“Ушбу маблағлар 2015-2017 йилларда мамлакатнинг 8 ҳудудида қуввати 20 МВтгача бўлган 50 биогаз қурилмаларини қуришни кўзда тутади”, деди вазирлик вакили.

Қурилмаларининг барпо этилиши йилига ис гази чиқаришни 7-11 млн тоннагача қисқартириш ва 14 млн тонна биоўғитлар ишлаб чиқаришга имкон беришини айтиб ўтди.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозир мамлакатда 42 қурилмалар ишба турибди ва йилига 2,2 млрд кубометр биогаз ишлаб чиқармоқда. Вазирлик экспертлари маълумотларига кўра, Ўзбекистон йилига 9 млрд кубометргача биогаз ишлаб чиқариш имконига эга, бу эса мамлакат энергия эҳтиёжининг 10% ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: