2017 йил охирига бориб Москвада ўзбекистонлик ва бошқа мамлакатлардан бўлган меҳнат муҳожирлари шахсий кабинетларга эга бўладилар

Дата: 14:08, 11-11-2016.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – 2017 йил охирига бориб Москвада ўзбекистонлик ва бошқа мамлакатлардан бўлган меҳнат муҳожирлари Кўптармоқли муҳожирлик марказидаги интернет-порталда шахсий кабинетларга эга бўладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хизмат 2017 йилнинг охирида ишга туширилади. Муҳожирлар шахсий кабинетда патент мақомини онлайн тарзда кўриши, келган ва қилинган тўловларни текшириши, иш берувчи билан меҳнат шартномасини ўқиши, жисмоний шахслар даромадларига солиқ тўлаши мумкин бўлади. Ўз навбатида, иш берувчи бўлажак ишчисининг патентлари борлигини текшириши, ишга таклиф қилиши ва у ҳақида бошқа маълумотларни билиб олиши мумкин бўлади”, - дейилади “Новости Узбекистана” порталидаги хабарда.

“Кўптармоқли муҳожирлик марказидаги янги интернет-портал хорижий фуқаролари ва иш берувчиларни марказ фаолияти ҳақида маълумот бериш ва айни пайтда уларга фойдали хизматлар кўрсатиш учун зарур”, - дейилади қўмита хужжатларида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: