2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистон олтин-валюта заҳиралари ҳажми $26,6 млрдни ташкил қилди
Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – 2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта заҳиралари ҳажми $26,6 млрдни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Марказий банк маълумотига асосланган ҳолда.
Яъни, ўтган йилда республиканинг заҳиралари $1,4 млрдга ўсди.
Эслатиб ўтамизки, олтин-валюта заҳиралари ҳажми ҳақидаги маълумот илк марта 2017 йил ноябрида расман эълон қилинган эди. Ўшанда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов улар ҳажми фақатгина куз бошидан бери $750 млнга кўпайиб, $26 млрдни ташкил этганини айтган эди.
Сурат манбаи: https://baomoi.com/gia-vang-4-4-the-gioi-bat-on-trong-nuoc-lung-khung/c/19041543.epi