2017 йил январда Ўзбекистонда илк британ одоб ахлоқ мактаби очилади

Дата: 15:38, 16-12-2016.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – 2017 йил январда Буюк Британиянинг етакчи одоб-ахлоқ мактаби The English Manner Тошкентда ўз расмий ваколатхонасини очади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мактаб Бирлашган қиролликда катта нуфузга эга. Мактабнинг мижозлари орасида қироллик ва зодагон оилалар вакиллари, дипломатлар, етакчи халқаро мактаблар, университетлар, Chopard, Chanel, Louis Vuitton, Maserati каби компаниялар бор”, - дейилади The English Manner хабарида.

Ўзбекистонда ваколатхона очиш жараёни бир йилдан ортиқ вақт талаб қилди. Жараён бир неча марта ташриф уюштириш, франшиза талабларини бажариш, Intelligent Perception ходимлари учун ўқув машғулотлари ўтказиш ҳамда халқаро тренинг дастурини Ўзбекистон маҳаллий урф-одатларга мослаштириш учун узоқ вақт керак бўлди.

Мактабда 6 ёшли болалардан бошлаб катта ёшли турли доира вакиллари учун машғулотлар ўтказилади. Машғулотлар 10-15 кишилик гуруҳлар тарзида ёки якка тартибда олиб борилиши мумкин. Шунингдек, корпоратив тренинглар ҳам ташкиллаштирилади. Ўқишни ҳам Ўзбекистонда, ҳам Буюк Британияда ўтказиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: