2017 йилда Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси $200 млндан ошди

Дата: 17:16, 02-02-2018.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – 2017 йилда Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси $200 млндан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Беларусь Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Муваққат вакили Сергей Загородин бошланғич маълумотлар асосида маълум қилди. У мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишлаб Тошкентда ўтказилган расмий қабул маросимида нутқ сўзлади.

Дипломатик ваколатхона раҳбари ҳозирги вақтда товар айирбошлашнинг якуний кўрсаткичлари бўйича расмий статистик маълумотлари йўқлигини таъкидлаб ўтди.

“Биз қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, машинасозлик, енгил саноат, фармацевтика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва сайёҳлик каби соҳаларда фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз”, - деди у.

 С.Загородний, шунингдек, жорий йилда Ўзбекистон Республикасига юқори даражадаги ташриф режалаштирилганлигини ҳам қайд этиб ўтди.

 “Икки мамлакат раҳбарларининг 2016 йил октябрда Самарқанд шаҳрида ва 2017 йил октябрда Сочи шаҳрида учрашувларида натижаларини ҳисобга олган ҳолда давлат раҳбарларининг бўлажак учрашуви томонларни қизиқтирган барча соҳаларда беларус-ўзбек ҳамкорлигини чуқурлаштириш учун кучли омил бўлиб хизмат қилади”, - деди Сергей Загородний.

У, шунингдек, Беларусь ва Ўзбекистон халқларининг яқинлашувига 2018 йилда Ўзбекистонда Беларусь маданияти кунлари, шунингдек, Беларусда Ўзбекистон маданияти кунларининг ўтказилиши ҳам кўмаклашини таъкидлади.

Сурат манбаи: http://www.vest-news.ru/news/94278

Янгилик билан ўртоқлашиш: