2017 йилда ЛУКОЙЛ Ҳисор лойиҳасида 5 млрд кубометр атрофида газ қазиб олиш ниятида

Дата: 22:36, 23-06-2016.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – 2017 йилда ЛУКОЙЛ Ўзбекистондаги Ҳисор лойиҳасида газ қазиб олиш даражасини 4,8 млрд кубометр атрофидага етказишни режалаштирмоқда, деб хабар берди РИА Новостига компания биринчи ижрочи вице-президенти Равиль Маганов.

“4,8 миллиард кубометрлик лойиҳа даражасига чиқиш 2017 мўлжалланган ва бунга эришишимизга ишончим комил”, - деди Маганов, компания акциядорлари йиғилишида қилган чиқишида.

У 2015 йилда Ҳисор лойиҳасида қазиб олиш ҳажми 1,6 млрд кубометр газни ташкил қилганини эслатди.

Магановнинг сўзларига кўра, ҳозирда газни йиғиш, тайёрлаш ва ташиш объектларини қуриш ишлари фаол давом этмоқда.

 “Жанубий Ғарбий Ҳисор” лойиҳғаси бўйича газ қазиб олиш ишлари (2007 йилдан бери олиб борилади, ЛУКОЙЛ лойиҳага 2008 йилда кирган) 2011 йил декабрда бошланган. Мазкур кон “Жарқудуқ-Янги Қизилча” блокидаги энг йирик конда жойлашган бўлиб, унинг йиллик ҳажми 1,1 млрд кубометр газга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: