2017 йилда “Миллий тикланиш” Ўзбекистон вилоятларда “Халқ қабулхоналари” очади

Дата: 22:18, 22-12-2016.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – 2017 йилда “Миллий тикланиш” Ўзбекистон вилоятларда “Халқ қабулхоналари” очади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ушбу қарор 19 декабрда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилишида қабул қилинди.

Йиғилганлар муҳокамаларда, қабулхоналар тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш учун партиянинг тузилмасини ва ходимларнинг функционал вазифаларини қайта кўриб чиқиш лозимлиги таъкидладилар.  

 Бундан ташқари, йиғилишда Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган маросимдаги маърузасидаги устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан партия ташкилотлари ва унинг парламентдаги фракцияси олдида турган муҳим вазифалар ҳам кўриб чиқилди.

 Йиғилишда фракция аъзолари томонидан парламентда қабул қилинаётган қонунларнинг ижроси устидан парламент ва депутатлик назорати механизмларидан кенг фойдаланиш хусусида фикр юритилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: