2017 йилда Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон ИЭС биринчи навбати ишга туширилади

Дата: 12:25, 27-11-2015.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – 2017 йилда Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электростанциясининг (ИЭС) биринчи навбати ишга туширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқига асосланган ҳолда.

“Биринчи босқичда, яъни, 2017 йилда ҳар бири 450 мегаватт қувватга эга иккита энг замонавий буғ-газ турбинасини ишга тушириш бўйича бугунги кунда жадал иш олиб борилмоқда. Иккинчи босқичда, яъни, 2020 йилда яна иккита ана шундай турбинани ишга тушириш кўзда тутилмоқда”, - деб таъкидлашди давлат раҳбари матбуот хизматида.

“Ана шу улкан лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан биз нафақат Наманган вилояти, балки бутун Фарғона водийсининг иқтисодиёти ҳамда аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, шу асосда янги-янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имкониятига эга бўламиз”, - деди Ислом Каримов.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекэнерго” ДАК Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон ИЭС биринчи навбатини қуришга 2013 йилда киришган эди.

Лойиҳани молиялаштириш “Ўзбекэнерго” ДАК ўз маблағлари ҳисобига JICA ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кўмагида амалга оширилмоқда. ИЭС бошланғич қиймати $1 млрд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: